Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
МУНОСАБАТ
2024-07-04 11:50:25 389
Ижтимоий тармоқларда Қўштепа тумани “Қийқи” маҳалласи ҳудудидаги йўл билан боғлиқ муаммо юзасидан йўлланган видео мурожаат эълон қилинган эди.
Ушбу мурожаатда кўрсатилган 4К-864 Марғилон темир йўл станцияси — Қумтепа қ. — Қорақушчи қ. — Охунбобоев темир йўл станцияси автомобил йўлининг ПК 60+50 қисмидаги йўл остидан цементбетон қувур ўтган бўлиб ўта оғир транспортлар ўтиши натижасида бетон қисми синганлиги сабабли Қўштепа ТЙФДМ томонидан жорий йил 26 июн куни таъмирлаш ишлари олиб борилди ва шу куни ҚША ёрдамида тўлдирилиб транспорт ҳаракати йўлга қўйилди ҳамда асос қисми мустаҳкам бўлиши учун қум шағал арлашма билан тўлдириб қотириш ишлари бажарилди. 3 июл куни асос қисмига ташланган шағал чўкишлари тўхтагандан сўнг асфалтобетон ётқизиш ишлари амалга оширилиб, ҳаракат қатнови узлуксиз равишда давом этиши учун таъмирлаш ишлари якунига етгазилганлигини маълум қиламиз.
Қўштепа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.