Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ФҲДЁ БЎЛИМИДА НИКОҲЛАНУВЧИ ЁШЛАР БИЛАН СУҲБАТ ЎТКАЗИЛДИ
2024-07-04 08:33:03 390
Қўштепа туманида бўлажак келин-куёвлар ва уларнинг ота-оналари билан тўй олди жараёнлари ҳамда тўйдан кейинги муносабатларни яхшилаш, расмий никоҳнинг афзалликлари, оила муқаддаслиги, оилада эрнинг ва аёлнинг вазифалари, эрта ва қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг салбий оқибатлари, жойларда тўй ва маросимларни ихчам ҳолда ўтказиш, ажримларнинг олдини олиш, оилавий муносабатларни яхшилаш мақсадида туман ҳокимлиги, ФҲДЁ бўлими ходимлари, масжид имом-хатиблари ва отинойилар иштирокида мунтазам равишда суҳбатлар ўтказиш йўлга қўйлган.
Куни кеча ФҲДЁ бўлими биносида никохланувчи ёшлар иштирокида ёшларни мустақил ҳаётга тайёрлаш бўйича давра суҳбати ўтказилди.
Суҳбат давомида ёшларга оилавий қадриятлар, оиланинг муқаддаслиги ва оилада эр-хотиннинг масъулияти, ўзаро ҳурмат, соғлом турмуш тарзини шакллантириш каби масалаларда тушунтириш ишлари олиб борилди.