Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
КАФТДЕК ТОМОРҚА — КАТТА ДАРОМАД МАНБАИ
2024-07-02 09:06:38 458
Ердан унумли фойдаланиш ҳар бир қаричи олтинга тенг бӯлган мамлакатимизда бугунги кунда асосий мавзуга айланиб қолган. Бу масалага давлат сиёсати даражасида аҳамият берилаётгани ҳам бежиз эмас. Аҳоли томорқасидан унумли фойдаланиш, кичик имкониятдан юқори даромад олишни туманимиз аҳли яхши ўзлаштирган. Бугун кўпчилик хонадонларда иссиқхона барпо этилиб, памидор, бодринг маҳсулотлари етиштирилаётир. Шу билан бирга баҳорги экин учун ниҳоллар тайёрланмоқда. Зеро томорқа – даромад манбаидир.
Бундан ташқари, томорқага карам, картошка ва бошқа сабзавот экинлари экиляпти. Бу борада тумандаги “Шаҳартепа” маҳалласида кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, маҳалланинг Мингтерак кўчасида яшовчи томорқачи Махамаджон Султонов “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури асосида 12 миллион сўм кредит олиб яшаш хонадонининг 3 сотих ерида иссиқхона ташкил этган.
Махамаджон Султонов бугунги кунда ушбу иссиқхонадан самарали фойдаланиб помидор, бодринг, булғор қалампири, аччиқ қалампир сингари турли хил кўчатлар экиб йилига 20-25 миллион сўм соф даромад олиб келмоқда.
Етиштирилган маҳсулотлар ички бозорларга ва маҳалладаги дўконларга етказиб берилмоқда. Оила аъзоларининг икки нафари эса доимий иш билан банд бўлган.