Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҲОКИМ ЁРДАМЧИЛАРИ ХАЛҚ ХИЗМАТИДА
2024-07-01 13:26:40 459
Қўштепа туманида мактабгача таълим ташкилотлари сони ва болаларни мактабгача таълимга қамраб олиш даражаси ортмоқда. Мактабгача таълим масканларини кўпайтириш учун оилавий, нодавлат ҳамда давлат-хусусий шериклик асосидаги боғчалар ташкил этилмоқда.
Жумладан, туманнинг “Борот” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги Орзу кўчасида якка тартибдаги тадбиркор Камолахон Усмонова ва Яшнаобод кўчасида якка тартибдаги тадбиркор Гавхархон Бўроновалар томонидан 2 та оилавий боғча ташкил этилди.
Маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси Мақсудхон Сайидазимовнинг тавсиясига кўра ҳар иккала тадбиркорга ҳам Бизнесни ривожлантириш банки томонидан 100 миллион сўмлик имтиёзлик кредит олиб берилди.
Маҳалладаги ҳоким ёрдамчисининг кўмагида оилавий болалар боғчаси фаолиятни йўлган қўйган тадбиркорлар томонидан 4 та иш ўрни яратилди. Болажонларнинг сифатли таълим-тарбия олишлари, соғлом улғайишлари учун эса барча шарт-шароитлар мухайё этилди.