Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 49 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

“РАҲБАР ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ” ЎТКАЗИЛДИ

×

 2024-06-28 08:57:05    306

PDF юклаш
Чоп этиш


 

Қўштепа туманидаги Маданият марказида туман ҳокимининг ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи М.Юлдашева иштирокида маҳаллаларда истиқомат қилувчи қизил тоифага киритилган қизлар билан “Раҳбар ва ёшлар учрашуви” ўтказилди.

Учрашувда ёшларга мотивация бериш, уларни илм олишга, касб-ҳунар ўрганишга қизиқтириш мақсадида М.Юлдашева ўзининг ҳаёт йўли, тажрибалари, бугунги кунда Ўзбекистонда хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар ҳақида гапириб ўтди.

Тадбирда “Зулфия” номидаги Давлат мукофоти совриндори Н.Эргашева, “Қизлар овози” клуби вилоят координатори М.Пўлатовалар ҳам иштирок этишди.

Бугун мамлакатимизда ёшларга, айниқса қизларни қўллаб-қувватлашга бўлган эътибор ва яратилган имкониятлардан унумли фойдаланиб, ўзининг иқтидори ва изланишлари туфайли ютуқларга эришган қизлар томонидан билдирилган фикрлар суҳбат иштирокчиларида катта таассурот қолдирди.







Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram