Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҚЎШТЕПА ТУМАНИ ҒАЛЛАКОРЛАРИ ШАРТНОМАВИЙ РЕЖАНИ БАЖАРДИ
2024-06-27 22:35:32 383
Ўтган йил кузда қўштепалик ғаллакорлар 7900 гектар ерда маҳаллий иқлим ва тупроқ шароитига мос “Аср”, “Веха”, “Давр” каби эртапишар ва серҳосил навли уруғларни оби-тобида экиб, ундириб олди. Экинлар замонавий технологиялар асосида парвариш қилиниб кутилган ҳосил етиштирилди.
Жорий йилда 166 та фермер хўжаликларининг машаққатли меҳнати эвазига етиштирилган ҳосилни нес-нобуд қилмай йиғиштириб олиш учун 24 та отряд ташкил этилди.
Ўрим комбайнлари, ғалла ташиш техникалари ёрдамида ҳосил сифатли ўриб олиниб, омборларга етказилди. Фермер хўжаликлари томонидан 21 минг тонна дон етказиб бериш бўйича белгиланган шартномавий режа ортиғи билан бажарилди. “Алижон Бобомурод замини”, “Исмоил Жўрабек саховати”, “Нуриддин Таниқулов”, “Фозилжон Мўсавойзода” сингари фермер хўжаликлари гектаридан 90-100 центнердан ҳосил олдилар.
Айни пайтда далаларда ҳосил мўл. Етиштирилган ҳосилни йиғиштириб олиш ишлари барча фермер хўжаликларида қизғин давом этмоқда.