Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 68 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҚЎШТЕПАДА 27 ИЮНЬ – МАТБУОТ ВА ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИ ХОДИМЛАРИ КУНИ ҲАМДА ЁШЛАР КУНИ КЕНГ НИШОНЛАНДИ

×

 2024-06-27 17:14:26    337

PDF юклаш
Чоп этиш


 

Барчамизга маълумки, бугун юртимизда Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни нишонланмоқда. Қолаверса, 30 июнда  Ёшлар куни нишонланади. Икки қўшалоқ байрам муносабти билан “Райҳон” тўйхонасида туман ҳокимлиги томонидан байрам тадбири ташкил этилди.

Тадбирга вилоят ва туман оммавий ахборот воситалари ходимлари, фахрий журналистлар, блогерлар шунингдек маҳаллалардаги ёшлар етакчилари ҳамда фаол ёшлар таклиф этилди.

Тантанада туман ҳокими А.Абдуллаев ва сектор раҳбарлари иштирок этишди.

Тадбирда туман раҳбари сўз олиб, бугунги кунда матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари, айниқса, журналист ва блогерларнинг қадр-қиммати юксалаётгани ҳамда улар ҳамиша жамият тараққиётининг кўзгуси, кишиларнинг онги, дунёқарашининг шаклланишида асосий воситалардан бири бўлиб келаётганини таъкидлади.

А.Абдуллаев ўз навбатида барча ёшларни ҳам байрам билан самимий муборакбод этди. Туман раҳбари ўз сўзида мамлакатимизда ёшлар масаласи ҳар доим давлат сиёсати даражасидаги муҳим масала бўлиб келгани, сўнгги йилларда ёш йигит-қизларимиз учун яратилаётган кенг кўламдаги имконият ва шарт-шароитлар, уларнинг ўқиб-ўрганишлари, қизғин фаолият кўрсатишлари учун қаратилаётган эътибор ва ғамхўрлик нафақат юртдошларимиз, балки дунё ҳамжамиятини ҳам ўзига жалб этаётганлигини алоҳида эътироф этди. 

Байрам кечасида туманни ижтимоий-маънавий юксалтириш ишига қўшган салмоқли ҳиссаси, жамият ҳаётидаги, сўз ва матбуот эркинлигини ривожлантиришдаги фаоллиги, очиқлик ва ошкоралик тамойилларини мустаҳкамлашдаги ташаббускорлиги учун ҳамда 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари, блогерлар туман ҳокимининг ташаккурномалари ҳамда совғалари билан тақдирландилар.

Шундан сўнг сектор раҳбарлари иштирокида тумандаги умумий ўрта таълим мактабларини имтиёзли тамомлаган иқтидорли ўқувчиларнинг 25 нафарига олтин ва 5 нафарига кумуш медаллар топширилди. Шунингдек, тадбирда турли йўналишларда ютуқларни қўлга киритган, туманнинг ижтимоий ҳаётида фаоллик кўрсатиб келаётган ёшлар вакилларига ҳам диплом ва эсдалик совғалари тақдим этилди.  

Байрам тадбири давомида таниқли эстрада хонандаси Қодиржон Ахмедов, Лазиза Азиззода ва туман Маданият бўлимининг хушовоз хонандаси С.Азимов ижросида янграган дилрабо куй-қўшиқларга тантана иштирокчилари дилдан хиром айладилар.


















 





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram