Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 14 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ТАРҒИБОТ ТАДБИРЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

×

 2024-06-25 21:46:44    224

PDF юклаш
Чоп этиш



Қўштепа тумани Оила ва хотин-қизлар бўлими ташаббуси билан маҳаллаларда ўтказилаётган тарғибот тадбирлари давом этмоқда. Ана шундай тадбирлардан бири тумандаги 37-умумтаълим мактабида бўлиб ўтди.

Сармазор маҳалласи Оқила аёллар ҳаракати аъзолари, кўчабошилар, дастурхончилар иштирокида бўлиб ўтган тадбирда бугунги куннинг долзарб муаммолари тўғрисида сўз борди.

Жумладан, оилаларда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш, хотин-қизлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, эрта турмуш ва эрта, исталмаган хомиладорликка йўл қўймаслик ва фирибгарликдан огоҳ бўлиш каби масалалар муҳокама қилинди.

Очиқ мулоқот тарзида ўтган суҳбатда туман ҳокимининг ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи М. Юлдашева, туман ИИБ хотин-қизлар бўйича катта инспектори, подполковник М.Вахапова, Оқила аёллар ҳаракати раҳбари Д.Юсупова ва туман бош отинойиси М.Ўрмоновалар иштирок этишди.








Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram