Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 30 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ТАКРОРИЙ ЭКИН ҚЎШИМЧА ДАРОМАД МАНБАИДИР

×

 2024-06-25 16:42:42    191

PDF юклаш
Чоп этиш



Семинар

Деҳқон хўжаликлари, аҳоли томорқалари ҳамда бошоқли дон экинларидан бўшаган майдонларга такрорий экинлар экиш ишларини ўрганиш, бу борадаги илғор тажрибаларни тарғиб қилиш мақсадида Қўштепа  туманидаги “Қумтепа Қамиштепа” ММТП ҳудудидаги “Алижон Бобомурод замини” фермер хўжалигида ғалладан бўшаган такрорий экин экиладиган майдонда семинар ташкил этилди.

Ушбу семинарда вилоятдан бириктирилган ишчи гуруҳ вакиллари, туман ҳокими А.Абдуллаев, сектор раҳбарлари, мутасадди ташкилотлар, маҳалла бешлиги, экспортёрлар ҳамда кам таъминланган оила вакиллари ва ёшлар иштирок этишди.

Семинар давомида масъуллар томонидан тумандаги фермер хўжаликларининг ғалласи ўриб олинган ер майдонлари бўш қолдирилмай пешма-пеш сомондан тозаланиши, ижтимоий ҳимояга мухтож фуқароларга ва ёшларга такрорий экин учун ҳар бир фермер хўжалигидан ер ажратилиб, такрорий экин экиш ташкил қилиниши, сердаромад ва экспортбоп сабзавот, полиз, картошка, шоли ва дуккакли экинлар экилиши ҳақида тавсия ва кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, “Алижон Бобомурод замини” фермер хўжалигида ғалладан бўшаган ер майдони такрорий экин экиш учун 20 сотихдан ижтимоий ҳимояга мухтож фуқароларга ва ёшларга ажратиб берилди.

Такрорий экин экаётган фуқаролар “Қўштепа боғи бўстон” экспортёр корхонаси томонидан ўзаро шартнома тузиш орқали сифатли уруғлик ва менерал ўғит билан таъминланади.

Бугун ғалладан бўшаган майдонларга такрорий экинларни экиш бўйича намунавий дастур - йўл харитаси асосида ҳар бир фермер хўжалигида амалга оширилиши зарур бўлган чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, ерларни ҳайдаш, экин экиш ҳамда суғориш борасида амалий ишлар бошлаб юборилди.

















Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram