Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
РАСМИЙ МУНОСАБАТ
2024-06-24 14:17:16 181
Ижтимоий тармоқларда Қўштепа тумани Сойбўйи маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи С.Соиповнинг мурожаати эълон қилинган эди.
Сойбўйи МФЙ, Сойёқаси кўчасида истиқомат қилувчи Ш.Султонов хонадони аъзоси бўлган С.Соиповга “Ҳар бир оила тадбиркор” дастури доирасида қорамол сотиб олиш учун ўн миллион сўм нақд пул кўринишида имтиёзли кредит берилган. Шунингдек Ш.Султоновнинг турмуш ўртоғи Г.Султонова томонидан тикув машинаси кўринишида субсидия олиш тўғрисидаги жорий йил 19 апрел кунги электрон аризаси уни тегишли дафтарлардан биронтасида рўйхатда турмаганлиги сабабли “скоринг” текширув томонидан инсон омилисиз “автоматик” равишда рад қилинган. Шундан сўнг фуқаро Г.Султонова “Тўқувчилик” касбига ўқиштиш учун Сойбўйи МФЙ ҳудудида ташкил қилинган ўқув курсига жалб қилиниб, хозирги кунда касбга ўқитилмоқда.
Агарда хонадан аъзолари белгиланган тарибда дафтарларнинг бирига рўйхатга қўйилса ҳамда иш қидираётган шахс мақомига эга бўлса субсидия олиш учун электрон равишда ариза бериши мумкинлиги мурожаатчига тушунтирлганлигини маълум қиламиз.
Қўштепа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.