Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ДАВРА СУҲБАТИ ЎТКАЗИЛДИ
2024-06-21 08:45:27 430
Қўштепа тумани оила ва хотин-қизлар бўлимининг ташаббуси билан ёшларни мустақил ҳаётга тайёрлаш юзасидан бугунги кунда оила қуриш арафасида турган ёшлар иштирокида давра суҳбати ўтказилди.
Суҳбат давомида ёшлар билан оиланинг муқаддаслиги, хар бир оиланинг жамиятдаги ўрни, оилавий қадриятлар ҳамда уларни мустаҳкамлашни зарурлиги, эр-хотиннинг оиладаги ўрни ва мажбуриятлари каби йўналишларда фикрлар алмашилди.
Тадбирда туман ҳокимининг ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи М.Юлдашева ва бошқа мутасадди ташкилотлар вакиллари иштирок этишди.