Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 65 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

×

 2024-06-19 17:15:01    288

PDF юклаш
Чоп этиш


 

Ижтимоий тармоқларда Қўштепа туманидаги “Эшонгузар” маҳалласидан ичимлик сув таъминоти билан боғлиқ муаммо юзасидан йўлланган мурожаат эълон қилинган эди. Ушбу мурожаат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жаҳон банкининг халқаро тараққиёт уюшмаси ва Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки иштирокида “Қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4898-сонли қарори бўйича 2023 йилда “Эшонгузар” МФЙ ҳудудида яшовчи аҳоли хонадонларини ичимлик суви билан таъминлаш дастурига киритилган.

Қурилиш ишлари “Баркамол таъмир бутлаш” МЧЖ томонидан олиб борилган. Дастурга асосан 1 дона қудуқ қазиш, 1 дона қудуқ таъмирлаш, 2 дона сув минораси, 2 дона сув насоси, 2 дона ТП, 2 дона сувни зарарсизлантириш ускунаси ўрнатиш, 19 км янги тармоқ тортиш ишлари бажарилган. Қурилиш объектининг кафолат муддати 2-йил этиб белгиланган. Бу давр мобайнида аниқланган камчилик ва юзага келган носозликлар қурувчи ташкилот томонидан бартараф этилади. Мурожатда кўрсатилган камчиликлар қурувчи ташкилотга етказилган ва қурувчи ташкилот томонидан камчиликларни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

 

 




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram