Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҚЎЛИДА ҲУНАРИ БОР АЁЛ ТАДБИРКОРГА АЙЛАНДИ
2024-06-19 10:28:08 241
Мамлакатимизда қўлида ҳунари бор, оиласига, жамиятга фойдаси тегадиган аёлларга тадбиркорлик қилишга кенг йўл очилди.
Қўштепа туманининг “Шаҳартепа” маҳалласида яшовчи Зохидахон Сиддиқова ва Гулбаҳорхон Асқаралиевалар чеварчилик билан шуғулланади, улар буюртма асосида кўрпа-тўшак, ёстиқ тикади.
Зохидахон ва Гулбаҳорхонлар ишсизлиги туфайли маҳалланинг ҳоким ёрдамчисига мурожаат қилишиб “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури асосида имтиёзли кредит олишди.
Зохида Сиддиқова 8 миллион, Гулбаҳорхон Асқаралиева эса 10 миллион сўм кредит маблағи эвазига тикув машиналари ҳарид қилишиб, уй шароитида кўрпа-тўшак тикиш фаолиятини йўлга қўйишди. Айни кунларда ҳунарлари ортидан барака топиб нафақат ўзлари, балки оилавий даромад манбаига эга бўлишди.
– Кўрпа-тўшак тикиш қўлимдан келарди. Лекин иш бошлагани уйда тикув машинаси йўқ эди – дейди Гулбаҳорхон Асқаралиева. – Юртимизда биз аёлларга берилаётган имкониятлардан фойдаланиб, қизларимни ёнимга олиб, шу ҳунар билан шуғуллана бошладик. Кўрпа-тўшак ва ёстиқларни маҳаллани ўзидан буюртма олиб тикамиз. Буюртма кўплигидан хатто улгурмай қоляпмиз. Аллоҳга шукур, оилавий даромадимиз ҳам чакки эмас.
Ҳар икки аёл ҳозирда уйида тикувчилик қилиб кўрпа-тўшак, ёстиқ тикишаётган бўлса, яқин кунлар ичида маҳалладаги ўзлари сингари ишсиз аёлларни ишга жалб қилиш ва фаолиятларини кенгайтириш ниятидалар.