Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 6 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҚЎШТЕПА ТУМАНИДАГИ МАСЖИДЛАРДА ҚУРБОН ҲАЙИТИ НАМОЗИ ЎҚИЛДИ

×

 2024-06-16 07:31:02    464

PDF юклаш
Чоп этиш



Қурбон ҳайити — Аллоҳ таоло томонидан азиз ва мукаррам қилиб яратилган инсонни, унинг шаъни, қадр-қиммати ва ҳурматини улуғлаш каби муқаддас тушунчаларни ўзида акс эттирган ушбу байрам юртимизда инсон қадрини юксалтириш, халқимизни ҳаётдан рози қилиш борасида олиб бораётган кенг кўламли ислоҳотларнинг маъно-мазмунига ҳар томонлама уйғун ва ҳамоҳанг экани билан ҳам эътиборлидир.

Ана шундай улуғ байрам тонгида Қўштепа туманидаги жоме масжидлари юртдошларимиз билан гавжум бўлиб, ҳайит намози ўзгача файз билан адо этилди. Масжидларда ҳайит намозига йиғилган барча мусулмонлар ушбу қутлуғ ва муқаддас байрам билан қутланиб, тинч ва осуда юртда яшаётганимиз, хотиржам ибодатлар қилаётганимиз учун яратганга шукроналар айтилди.

Хусусан, “Истиқлол” МФЙ ҳудудидаги “Абдуссомад охунд” жомеъ масжидида ҳам ҳайит намозида Қурбон ҳайитининг ҳайрли айёмлиги, юртимизда ислом дини ривожи ва маънавий қадриятларимизни асраш борасида қилинаётган ишлар ҳақида маъруза қилинди. Бу кунни яхши кайфиятда ўтказиш, барча кин-адоватларни унутиш лозимлиги таъкидланди.

Намоздан сўнг жаннатмакон юртимизга тинчлик-омонлик сўраб, халқимиз фаровонлиги, ёшларимиз бахту иқболини тилаб дуолар қилинди.










Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram