Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
МЎЪТАБАР ОНАЛАРИМИЗ ЭЪЗОЗЛАНМОҚДА
2024-06-15 12:54:53 465
“Оналарга эҳтиром” фестивали доирасида Қўштепа туманида ҳам маънавий-маърифий тадбирлар, оналарга бўлган ҳурмат-эҳтиромни ифода этган учрашувлар кўтаринкилик билан ташкил этилмоқда.
Тадбирлар давомида юксак инсоний фазилатлари, самарали меҳнат фаолияти, оилада фарзандлар тарбиясидаги ибрати билан эл назарига тушган, юрт равнақи, Ватан тараққиёти учун камарбаста бўлган фидойи фарзандларни вояга етказган оналарга, опа-сингилларга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатилмоқда.
Туман ҳокимлиги ҳамда оила ва хотин-қизлар бўлими ташаббуси билан ўтказилган навбатдаги тадбирда туман ҳокимлигида бир неча йиллардан буён фаолият олиб бораётган ва ўзининг намунали ҳулқи билан жамоага ўрнак бўлаётган ходимлар ҳамда узоқ йиллардан буён эл корига камарбаста бўлиб келаётган туманимиз жонкуярларининг оналарига эҳтиром кўрсатилди.
Қўштепа тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш бўйича биринчи ўринбосари – иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи А.Юнусов ҳамда туман ҳокими ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи М.Юлдашевалар иштирокида мўътабар онахонларимизнинг ҳар бирларига алоҳида эҳтиром кўрсатилиб, туман ҳокимининг Ташаккурномаси, гулдасталари ва эсдалик совғалари топширилди.