Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ХОТИН-ҚИЗЛАР МУАММОЛАРИНИ САМАРАЛИ ҲАЛ ЭТИШ ЮЗАСИДАН СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ
2024-06-15 09:33:10 498
Фарғона шаҳридаги “Тадбиркорлар маркази”нинг мажлислар залида хотин-қизларнинг ҳуқуқий манфаатларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигини таъминлаш, тадбиркорлигини йўлга қўйишга кўмаклашиш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш масалаларига бағишланган ўқув-семинар бўлиб ўтди.
Семинарда Фарғона, Марғилон, Қувасой шаҳарлари, Қўштепа, Қува, Ёзёвон ва Тошлоқ туманлари маҳалла хотин-қизлар фаоллари ҳамда оила ва хотин-қизлар бўлимлари ходимлари иштирок этишди.
Семинарни Вазирлар Маҳкамасининг маъсул ходими Д.Эрматов очиб берди.
Шунингдек, семинарда Оила ва гендер илмий-тадқиқот институти директор ўринбосари О.Мусурмонова, Ички ишлар вазирлигидан Ж.Ураков, Соғлиқни сақлаш вазирлигидан Ф.Тахирова, Оила ва хотин-қизлар қўмитасидан А.Маҳмудова, Давлат мулкини бошқариш агентлигидан Х.Рашидов, "Ҳунарманд" уюшмасидан И.Садуллаев томонидан тегишли мавзуларда тақдимотлар ўтказилди.
Семинар якунида соҳага доир масалалар муҳокама қилинди ҳамда бир гуруҳ юқори натижаларга эришган, ўз фаолиятини самарали ташкил этган хотин-қизлар фаоллари тақдирланишди.
Қувонарлиси, 52 нафар тақдирланганлар ичида Қўштепа туманида фаолият юритаётган 13 нафар хотин-қизлар фаоллари бор. Туманимиз хотин-қизларининг бу ютуғи туманимизга байрам олдидан муносиб совға бўлди.