Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҚУРБОН ҲАЙИТИ МУНОСАБАТИ БИЛАН 400 ДАН ЗИЁД ОИЛАЛАРГА ОЗИҚ-ОВҚАТ МАҲСУЛОТЛАРИ ТАРҚАТИЛДИ
2024-06-14 19:04:26 497
Халқимиз орасида эътиборга муҳтож кишилардан хабар олиш, уларнинг оғирини енгил қилиш ва беғараз ёрдам қўлини чўзиш азалий қадриятларимиздан биридир.
Қўштепа туманида юртимиздаги ҳар байрамларда эҳтиёжманд оилалар, ёлғиз кексалар, бир сўз билан айтганда ижтимоий кўмакка муҳтож фуқароларга доимий эътибор кўрсатилиб, зарурий кўмаклар бериб келинмоқда.
Хусусан, бугун Қурбон ҳайити муносабати билан туман ҳокими А.Абдуллаев ва сектор раҳбарлари иштирокида “Деҳқон бозори” МЧЖда ва маҳаллалардаги саҳоватпеша инсонлар томонидан ижтимоий кўмакка мухтож, кам таъминланган, ногиронлиги бор шахслар, бетоб ётган кексалар жами 440 дан зиёд оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди. Ушбу маҳсулотлар МФЙ раислари ва маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари томонидан ўз эгаларига етказиб берилмоқда.