Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
“ЭШОНГУЗАР”ДА 500 ДАН ОРТИҚ ХОНАДОНЛАРГА КИРИБ БОРИЛДИ ВА ҲУҚУҚИЙ МАСАЛАЛАР ЎРГАНИЛДИ
2024-06-14 15:08:01 494
Фарғона вилояти адлия бошқармаси вакиллари Қўштепа туман адлия бўлими ходимлари билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 24-майдаги ПФ-80-сон фармони ижроси юзасидан Қўштепа туманидаги “Эшонгузар” МФЙда уйма-уй юриш орқали 500 дан ортиқ хонадонларга кириб борилди.
“Эшонгузар” МФЙ да 1008 хонадонларда 1550 та оила истиқомат қилади. Aҳолининг 98 нафари тадбиркорлик фаолияти билан машғул.
Маҳаллада муаммолар ўрганилиши жараёнида аҳолининг кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш, уй-жой учун субсидия ажратиш, ногиронлиги бўлган шахсларга имтиёзлар, болалар нафақаси каби муаммолари аниқланди.
Ўрганиш давомида 105 нафар эшонгузарликларга юридик масалалар юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Aйрим мурожаатлар кўриб чиқиш учун иш юритувига олинди.