Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 31 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

БЎЛАЖАК КЕЛИН-КУЁВЛАР БИЛАН СУҲБАТЛАР ЎТКАЗИЛМОҚДА

×

 2024-06-13 09:19:11    296

PDF юклаш
Чоп этиш


 

Қўштепа туманида бўлажак келин-куёвлар ва уларнинг ота-оналари билан тўй олди жараёнлари ҳамда тўйдан кейинги муносабатларни яхшилаш, расмий никоҳнинг афзалликлари, оила муқаддаслиги, оилада эрнинг ва аёлнинг вазифалари, эрта ва қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг салбий оқибатлари, жойларда тўй ва маросимларни ихчам ҳолда ўтказиш, ажримларнинг олдини олиш, оилавий муносабатларни яхшилаш мақсадида масжид имом-хатиблари ва отинойилар, ФҲДЁ органлари ходимлари ҳамда ҳамкор ташкилотлар иштирокида суҳбатлар ўтказишлари йўлга қўйилган.

Шунингдек, ёш никоҳланувчилар билан “Оила ва никоҳнинг муқаддаслиги”, “Эр-хотиннинг оиладаги бурч ва вазифалари” мавзуларида ҳам суҳбатлар ташкил этилмоқда. Ушбу суҳбатларда масъуллар томонидан бўлажак келинларга шарм-ҳаё, муомала маданияти, кийиниш маданияти, қайнота-қайнонага бўлган муносабат ҳамда турмуш ўртоғи олдидаги ўз вазифалари ҳақида тушунчалар бериб борилмоқда.

Қўштепа тумани Оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан ёш никоҳланувчиларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш масалалари юзасидан ўтказилган суҳбатда туман ҳокимининг ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи М.Юлдашева, “Оқила аёллар” ҳаракати раҳбари Д.Юсупова, психолог М.Акабарова ҳамда имом хатиб иштирок этди.








Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram