Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 66 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ВАЗИР ЎРИНБОСАРИ ҚЎШТЕПА ТУМАНИ ТАЪЛИМ МУАССАСА РАҲБАРЛАРИ БИЛАН УЧРАШДИ

×

 2024-06-12 19:54:45    275

PDF юклаш
Чоп этиш


 

Аввал хабар берганимиздек, Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари Фарҳод Боқиев вилоятимизда таълим соҳасида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишмоқда.

Бугун Қўштепа тумани ҳокимлигининг йиғилишлар залида тумандаги таълим муассасаларининг раҳбарлари иштирокида кенгайтирилган давра суҳбати ташкилланди.

Унда қатнашган вазир ўринбосари якунланиб бораётган ўқув йили ютуқ ва камчиликлари, янги ўқув йилини пухта ҳозирлик билан кутиб олиш хусусида гапирди.

Раҳбар таълим ва тарбиянинг узвийлиги, бу борада миллий қадрият ва анъаналаримиз, алломаларимизнинг бой меросига алоҳида тўхталиб ўтди.

Педагоглар мақоми, ўқитувчи қадр-қиммати ва унинг ҳурмати негизида маънавий ва маърифий ишлар самарадорлигини оширишга эътибор қаратди.

Ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, таълим самарадорлигини ошириш, муаллимларнинг ўз билимларини мунтазам ошириб боришлари учун барча шароитлар ҳамда имкониятлар мавжудлигини ва ундан оқилона фойдаланишга даъват қилди.

 Мактабларда ўтказилаётган педагогик кенгашларда кўриладиган масалаларнинг долзарблигига жиддий ёндашишлик муҳимлигини таъкидлади.

Шунингдек, ўқувчи ва ўқитувчиларнинг кийиниш маданияти ҳам бугунги кунда долзарб масалалардан бири бўлиб, бунинг учун раҳбарлар масъул эканлигини эслатиб ўтди.









Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram