Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 81 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҚЎШТЕПА ТУМАНИДА ҚУРБОН ҲАЙИТИНИ МУНОСИБ ЎТКАЗИШНИ ТАЪМИНЛАШ БЎЙИЧА БАРЧА ЙЎНАЛИШЛАРДА ТАЙЁРГАРЛИК ИШЛАРИ ОЛИБ БОРИЛМОҚДА

×

 2024-06-12 13:51:46    137

PDF юклаш
Чоп этиш


 

Ёшлар марказида Қўштепа тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари А.Юсупов раҳбарлигида Қурбон ҳайит байрамини юқори савияда уюшқоқлик билан ўтказишга тайёргарлик юзасидан йиғилиш ўтказилди.

Унда Дин ишлари бўйича қўмитанинг Қўштепа тумани бўйича бош мутахассиси С.Нуриддинов ҳамда 15 та масжид имом хатиблари ва маҳалла домлалари иштирок этишди.

Йиғилишда Муборак Қурбон ҳайитининг маънавий ҳаётимизда меҳр-оқибат, бағрикенглик, мурувват, дўстлик-ҳамжиҳатлик каби эзгу тамойилларни мустаҳкамлаш борасидаги ўрни ва аҳамияти беқиёслиги таъкидланиб, қутлуғ айёмни муносиб кутиб олиш ҳамда юқори савияда ўтказишга тайёргарлик кўриш мақсадида тегишли вазифалар белгилаб олинди.

Шунингдек, Қурбон ҳайити намози ўқилиши даврида фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, намозхонларга қулай шарт-шароитлар яратиб бериш юзасидан масъулларга тегишли топшириқлар берилди.

Айни дамда туманимизда Қурбон ҳайитини муносиб ўтказишни таъминлаш бўйича барча йўналишларда тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.









Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram