Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ЖАҲОН БАНКИ ВАКИЛЛАРИ ҚЎШТЕПА ТУМАНИДА БЎЛИШДИ
2024-06-12 09:14:00 208
Жаҳон банки вакиллари Қўштепа туманида бўлишиб, “Қорақушчи” маҳалла фуқаролар йиғинида ташкил этилган “Шодлик” пазанда аёллар жамоаси аъзолари томонидан тайёрланаётган турли хил пишириқларни тайёрлаш жараёнларию унинг харидоргирлиги билан яқиндан танишдилар.
Бундан бир йил илгари “Меҳржон” аёллар ва болалар маркази ходимлари уйма-уй юриб, “Қишлоқ аёлларининг иқтисодий имкониятини кенгайтириш” лойиҳаси ҳақида тарғибот ишларини олиб боришганди. Бугунги кунга келиб 5 нафар аёлнинг бугун ҳаёти фаровон. Кичиккина маблағдан бошлаган ишлари бугун катта даромад олиб кела бошлади. Туман ҳокимлиги кўмаги билан жой ҳам ажратиб берилди.
Жаҳон банки вакиллари гуруҳ аёлларидаги катта ўзгаришни кўриб, ажратилаётган маблағлар бесамар кетмаслигига ишонч ҳосил қилдилар, - дейди туман ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Марямхон Йўлдошева.