Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ТУМАН ҲОКИМИ АҲОЛИ БИЛАН ОЧИҚ МУЛОҚОТ ЎТКАЗДИ
2024-06-11 15:10:01 204
Бугун Қўштепа туманида Фарғона вилояти ҳокимлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан тасдиқланган медиа-режага асосан, туман ҳокими А.Абдуллаев иштирокида аҳоли билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди.
Туман халқ қабулхонасида ўтказилган очиқ мулоқотда секторлар раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, ташкилот ва муассасалар масъуллари ҳам иштирок этдилар.
Очиқ ва самимий руҳда бўлиб ўтган мулоқот давомида фуқароларнинг коммунал соҳа, банк кредити, уй-жой, ичимлик суви ва электр таъминотини яхшилаш, ишга жойлашиш, тиббий хизмат ва бошқа масалалар билан боғлиқ мурожаатлари ўрганиб чиқилди.
Қабул давомида 43 нафар фуқаро томонидан турли масалаларда билдирилган мурожаатлар тингланиб, уларга ижобий ечим топиш бўйича зарур чоралар белгиланди.
Фуқаролар мурожаатларининг баъзиларига шу куни ижобий ечим топилган бўлса, ижроси юзасидан қўшимча ўрганиш ва муддат талаб этадиган масалалар тегишли идораларга йўналтирилиб, назоратга олинди.