Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 55 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

“ҲОКИМ ВА БИТИРУВЧИ ЁШЛАР УЧРАШУВИ” ЎТКАЗИЛДИ

×

 2024-06-11 15:04:00    134

PDF юклаш
Чоп этиш


Мамлакатимизда ёшларга эътибор давлат сиёсати даражасига кўтарилган. Буни уларнинг чуқур билим олиши, ўзлари танлаган касбда иқтидору қобилиятини намойиш этишига яратилаётган имкониятларда ҳам кўриш мумкин.

Бугун Қўштепа туманидаги Маданият марказида бевосита ёшлар билан юзма-юз мулоқот ўрнатиш мақсадида “Ҳоким ва битирувчи ёшлар учрашуви” бўлиб ўтди.

Қўштепа тумани ҳокими Анваржон Абдуллаев билан ўтказилган учрашувда ёшларнинг ўз ватанига дахлдорлик ҳисси, ташаббускорлиги, янгиликка интилувчанлиги, яратувчилик иштиёқи ва бир қанча жиҳатлари яққол намоён бўлди.

Ёшлар билан тизимли ишлаш, уларнинг муаммо ва таклифларини ўрганиш, бандлигини таъминлаш ва бўш вақтларидан мазмунли фойдаланиши учун қулай шароитлар яратиш мақсадида ташкил этилган тадбирда таълим муассасаларининг 150 нафардан зиёд битирувчи ёшлари иштирок этди. 

Самимий мулоқот давомида туман ҳокими ёшларга яратилаётган шароитлар ва имкониятлар, келажакда кўпроқ ютуқ ва муваффақиятларга эришиш йўллари хусусида фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Тадбирда сўз олган битирувчи ёшлар вакиллари ҳам орзу-истаклари, мақсадлари ҳақида гапириб, ўзларини қизиқтирган саволларга туман раҳбаридан тегишлича жавоб олишди. 

Шунингдек, эркин мулоқот тарзида ўтган учрашувда ёшлар томонидан кўплаб таклифлар ҳам билдирилди. 























Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram