Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҚЎШТЕПАЛИК ФЕРМЕР ЁМҒИРЛАТИБ СУҒОРИШНИ ЖОРИЙ ЭТИБ, ҲАР ГЕКТАР ҒАЛЛА МАЙДОНИДАН 100 ЦЕНТНЕРДАН ҲОСИЛ ОЛМОҚДА
2024-06-11 08:34:17 219
Айни кунларда Қўштепа туманида 7 минг 900 гектар майдонда парваришланган буғдой ҳосили йиғиб олинаётир. Шу мақсадда туманда 24 та ўрим-йиғим отряди ташкил этилиб, 24 та юқори унумли дон комбайнлари ёрдамида йиғиб олинаётган элимизнинг ризқ-насибаси пешма-пеш дон омоборларига етказилмоқда.
Халқимиз дастурхони мўл-кўлчилиги учун тумандаги ғаллачилик кластерлари ва фермер хўжаликлари томонидан барча агротехник тадбирлар ўз муддатида ва сифатли амалга оширилди. Ўз навбатида ғалла майдонларида уч маротаба азотли ва маҳаллий ўғитлар билан озиқлантириш ишлари бажарилди. Ғаллачиликда инновацион ёндашувлар туфайли эса йилдан-йилга ҳосилдорлик салмоғи ортиб боряпти.
—Шу кунларда қарийб 60 гектар ерда парваришланган “Аср” навли ғалла юқори унумли комбайнда йиғиштириб олиниб, ҳар гектар ердан олинаётган ҳосилдорлик ўртача 100 центнерни ташкил этмоқда,—дейди “Ҳамидуллаев Ризқитилло” фермер хўжалиги раҳбари Сайфулло Умаров. —Хўжалигимиз аъзолари билан 51 гектар ғалла майдонида жорий йилдан томчилатиб суғориш усули йўлга қўйилгани ҳам мўл ҳосил етиштиришда муҳим омил бўлиб хизмат қилди.