Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРИ “ҚИЙҚИ” МАҲАЛЛАСИДА БЎЛДИ
2024-06-10 17:31:17 209
Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов Қўштепа туманида бўлган чоғида “Қийқи” маҳалласига ташриф буюрди.
Вазирнинг илк ташриф манзили “Қийқи” маҳалласи, Сардоба кўчасида истиқомат қилувчи Сиддиқжон Тошболтаевларнинг хонадони бўлди.
Сиддиқжон Тошболтаевнинг оилавий даромадини ошириш мақсадида имкониятларидан келиб чиқиб, тадбиркорлик фаолияти йўлга қўйилган. Маҳалла ҳоким ёрдамчиси Бахтиёр Таниқуловнинг тавсиясига кўра имтиёзли кредит асосида 25 миллион сўмлик 10 дона тандир, 6 миллион сўмлик 4 қути асалари, 4 миллион сўмлик 40 бош парранда, 10 дона бепул қуён билан таъминланиб, 4 та йўналишда пакет тайёрланди.
Иш бошлаганига ҳали кўп бўлмаган бўлсада, қисқа муддат ичида оилада 6 киши ва ҳудуддаги 5 нафар ишсиз аёлларнинг доимий бандлиги таъминланди. Қишлоқ аёллари ҳозирда оиланинг асосий даромад манбаи бўлган патир ёпиш ишларида кўмак беришади.
Бундан ташқари хонадон эгалари табиий ўғит - биогумус тайёрлаш билан ҳам шуғулланишади ва томорқадаги узумдан ҳам яхшигина даромад олишади.
Вазир Сиддиқжон Тошболтаевнинг фаолияти билан яқиндан танишиб, у билан ҳамсуҳбат бўлди. Шунингдек, тадбиркорнинг келгусидаги режалари билан фикр алмашди ва лойиҳалар юзасидан зарур кўрсатмалар, таклиф ҳамда тавсиялар берилди.