Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
СЕКТОР РАҲБАРЛАРИ МАҲАЛЛАЛАРДА БЎЛИБ ҲОКИМ ЁРДАМЧИЛАРИНИНГ ФАОЛИЯТИ БИЛАН ТАНИШДИЛАР
2024-06-08 16:51:20 328
Қўштепа тумани ҳокими А.Абдуллаев ва сектор раҳбарлари бугун “Оқтепа” маҳалласида бўлиб, маҳалла фуқаролар йиғини ҳоким ёрдамчиси томонидан аҳоли бандлигини таъминлаш, тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш бўйича олиб бораётган ишлари билан танишдилар.
Шунингдек, сектор раҳбарлари “Йўлдошобод”, “Нурафшон” ва “Қамиштепа” маҳаллаларида ҳам бўлиб, маҳалла фуқаролар йиғини ҳоким ёрдамчилари томонидан аҳоли бандлигини таъминлаш, тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш бўйича олиб борилаётган ишлари билан танишдилар.
Ташрифдан сўнг сектор раҳбарлари томонидан ҳоким ёрдамчиларига ҳудуд ихтисослашувидан келиб чиққан ҳолда барча ресурслардан фойдаланиб аҳоли бандлигини таъминлаш, тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланишни йўлга қўйиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.