Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 103 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЗИЁРАТГОҲ ВА ҚАБРИСТОНЛАРДА, КЎЧАЛАРДА ҲАШАР УЮШТИРИЛИБ, ОБОДОНЛАШТИРИШ ИШЛАРИ ОЛИБ БОРИЛМОҚДА

×

 2024-06-08 10:16:47    167

PDF юклаш
Чоп этиш


 

Қўштепа тумани ҳокимлиги ташаббуси билан Муборак Қурбон ҳайити олдидан 8-9 июн кунлари маҳаллалардаги зиёратгоҳ ва қабристонларда, кўчаларда ҳашар уюштирилиб, ободонлаштириш ишлари олиб борилиши режалаштирилди.

Бугун эрта тонгдан бошланган ҳашарда “Ғиштмон” маҳалласидаги “Ғиштмон” қабристонида ҳам ҳашар ташкил этилиб, ободонлаштириш, тозалик ишларида 250 нафардан зиёд маҳалла аҳли иштирок этди. Натижада ҳудуд шох-шаббалардан, қабристон атрофи чиқиндилардан тозаланди ва ариқ йўллари очилди.

– Эрта тонгдан ҳашар бўлишини эшитиб, маҳалламиздаги ёшу қари келишди, – дейди “Ғиштмон” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Арабжон Абдужалилов. – Қабристонлар тозалиги ва ободончилиги учун ўтказиладиган ҳашар инсонга меҳр-оқибат, одамийликдан сабоқ берувчи бебаҳо тарбиявий аҳамиятга эга тадбир саналади. Буни англаган маҳалладошларимиз ҳашарда бирдамликларини кўрсатишди.

Муборак Қурбон ҳайити олдидан ташкил этилган ҳашар тадбирлари якшанба куни ҳам туманимиз бўйлаб давом эттирилади.





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram