Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
СЕКТОР РАҲБАРИ ТОМОНИДАН "НАМУНА" МАҲАЛЛАСИДА ОММАВИЙ САЙЁР ҚАБУЛИ ЎТКАЗИЛДИ
2024-06-07 20:15:36 192
Аҳоли билан бевосита очиқ мулоқот қилиш, мавжуд муаммоларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш мақсадида Қўштепа тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари А.Абдуллаев томонидан "Намуна" МФЙда оммавий сайёр қабул ўтказилди.
Қабулда тадбиркорлик, банк кредити, газ ва электр таъминоти, соғлиқни сақлаш ва бошқа ижтимоий-иқтисодий масалаларга оид жами 9 нафар фуқароларнинг мурожаатлари тингланиб, келиб тушган мурожаатларнинг 1 таси жойида қаноатлантирилди. Қўшимча ўрганиш ва вақт талаб қиладиган қолган мурожаатларни кўриб чиқиш юзасидан масъулларга тегишли кўрсатмалар берилиб, ижроси назоратга олинди.