Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҚЎШТЕПА ТУМАНИДА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ СОҲАСИДА АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН ИШЛАР, МАВЖУД МУАММОЛАР ЕЧИМИ ҲАМДА ТАКЛИФЛАР ЎРГАНИЛДИ
2024-06-07 20:03:49 183
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги Вазирининг таклифи билан Қўштепа туманида қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган ишлар, мавжуд муаммолар ечими ҳамда таклифлар тайёрлаш юзасидан Республика илмий тадқиқот институтларининг олимлари томонидан ўрганишлар олиб борилди.
Олимлар дастлаб “А.Ниёзов Оқтепа” ММТП ҳудудидаги “Пахлавон Ғуломжон” фермер хўжалиги томонидан 7 гектар ерда етиштирилаётган 8290 навли пахта майдонлари кўздан кечирилди,
Шунингдек, “Каттаболтакўл” ММТП ҳудудидаги деҳқон хўжалиги учун ажратилган 5 гектар ер майдонидаги картошка экинининг парваришлаш ишлари, “Хавасман Қоражийда” ММТП ҳудудидаги “Роввот замини” фермер хўжалигининг пахта майдонларида юқори ҳосил олиш бўйича агротехник тадбирларнинг бажарилиши, “Қорақушчи Отабоев” ММТП ҳудудидаги “Асилбек файз барака диёри” фермер хўжалигида экилган хорижий навнинг парвариши бўйича шу кунгача бажарилган ишлар, ушбу худуддаги “Оғабек Давлат ери” фермер хўжалигининг ғалла майдонларида олиб борилаётган ишлар ҳамда “Алигавхаров Лангар” ММТП ҳудудидаги деҳқон хўжалиги ер майдонларидаги полиз экинларининг парваришлаш жараёнлари кўздан кечирилиб, фермер хўжаликлари ва деҳқон хўжаликларининг қишлоқ хўжалиги соҳасидаги мавжуд муаммо ва таклифлари ўрганилди.