Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
АРХИВ БУ – ТАРИХ
2024-06-07 19:20:31 188
Бугун Қўштепа тумани ҳокими А.Абдуллаев шахсий таркиб ҳужжатлари давлат архиви туман бўлимида бўлиб, тизим ходимларининг ишлаши ҳамда қабулга келган фуқаролар учун яратилган шароитлар билан танишди. Ўрганиш давомида аниқланган муаммоларни бартараф этиш юзасидан масъулларга ўзининг тавсия ва кўрсатмаларини берди.
Шунингдек, 9-июн - Халқаро архив куни муносабати билан тизим ходимларининг муносиб ва беминнат меҳнатларини эътироф этган ҳолда уларга ўзининг ташаккурномаси ҳамда эсдалик совғаларини топширди.
Туман раҳбарининг камтарона эътиборидан тизим ходимларининг ўз касбига ҳурмат ва садоқати янада ошди.