Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҚЎШТЕПАЛИК 21 НАФАР ВАҚТИНЧА ИШСИЗ АЁЛЛАРНИНГ БАНДЛИГИ ТАЪМИНЛАНДИ
2024-06-06 11:23:01 254
Бугун Қўштепа туманида 21 нафар аёлларга Маҳаллабай ишлаш агентлиги жамғарма маблағлари ҳисобидан субсидия асосида 19 та мотокултиватор ва 4 та тикув машинаси берилди.
Мазкур тадбирда иштирок этиб, тикув машинаси олган хотин-қизларнинг барчаси маҳаллалардаги “Аёллар дафтари” турувчи вақтинча иш билан банд бўлмаган, ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизлар ҳисобланади.
Тадбирда туман ҳокими А.Абдуллаев ва сектор раҳбарлари, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бўлим бошлиғи Ф.Абдуфармонов, шунингдек туман ҳокимининг ўринбосарлари, масъул идораларнинг раҳбарлари ҳамда маҳаллаларнинг масъуллари иштирок этишди.