Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 22 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҚЎШТЕПАНИНГ ФАХРЛИ ФАРЗАНДИ

×

 2024-06-05 12:39:57    229

PDF юклаш
Чоп этиш


 

Қўштепа туманидаги “Қумтепа” маҳалласини жаҳонга танитиб юрган тумандошимиз борлигини биласизми? Бу йигит Саиджон Салимов Эркинжон ўғли.

Саиджон 1994 йилда туғилган, маълумоти ўрта-махсус, банк ходими. У спортнинг учта тури билан шуғулланиб учалла тур бўйича ҳам юқори натижалар кўрсатиб келмоқда.

Биринчиси, спортнинг Шарқ якка кураши "ТЕКВАН-ДО" тури бўйича 2008 йил - "Ёшлар йили" муносабати билан ўтказилган Республика чемпионатида кумуш медал ва 2010 йили эса олтин медални қўлга киритиб, Республика чемпиони бўлди. "ТЕКВАН-ДО" нинг биринчи ДАН “Қора белбоғ” соҳиби.

Саиджон Салимов "Белбоғлик кураш" бўйича ҳам 3 карра Ўзбекистон Республикаси чемпиони бўлган ва шу тур бўйича "Спорт устаси" унвонига эга.

Шунингдек, спортнинг "Эркин кураш" тури бўйича эса 2 карра Республика чемпиони бўлган. Шу тур бўйича ҳам "Спорт устаси" унвонига эга.

2015 йили Қирғизистон давлатида "Эркин кураш" бўйича ўтказилган "ОСИЁ-ГРАН ПРИ” очиқ чемпионатида иштирок этган Саиджон Салимов бронза медали совриндори бўлди.



Саиджон ҳозирги кунда Наманган Давлат Университетида сиртдан тахсил олмоқда.

Саиджондек фарзанди борлигидан нафақат Қумтепа аҳли, балки бутун қўштепаликлар фахрланишади.

Саиджон Салимовни келажакда жаҳон чемпионатларида иштирок этиб Қўштепага олтин медаллар олиб келишини умид қилиб қоламиз ва унга омад тилаймиз!





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram