Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
СЕКТОР РАҲБАРЛАРИ ТОМОНИДАН ТАДБИРКОРЛАР ҚАБУЛИ ЎТКАЗИЛДИ
2024-06-05 12:08:14 302
Бугун Қўштепа туманидаги “Ёшлар маказида”да туман ҳокими А.Абдуллаев ва сектор раҳбарлари иштирокида тадбиркорлар қабули ташкил этилди. Унда турли йўналишларда фаолият олиб бораётган тадбиркорлар, шунингдек энди фаолиятини бошлаш арафасида турган ёш тадбиркорлар иштирок этишди.
Қабул давомида 40 нафардан зиёд тадбиркорлар фаолиятини кенгайтириш, фаолиятини ривожлантириш учун банк кредити олиш, саноат зонасидан ер ажратиш, кадастр масалалари, фаолиятни йўлга қўйиш ва кенгайтириш учун жой олиш, Касаначиликка жалб қилинган ногирон ишчилар учун субсидия ажратиш каби турли масалалардаги мурожаатларни ўртага ташладилар.
Ҳар бир мурожаат тегилши ташкилотларнинг масъуллари иштирокида кўриб чиқилиб, қабул давомида ҳал этилиши мумкин бўлганларига амалий ечимлар белгиланди. Баъзи мурожаатларни ижобий ҳал этилиши учун қўшимча ўрганишлар олиб бориладиган бўлди.
Шунингдек, қабулда қонуний жиҳатдан қаноатлантириш имконияти мавжуд бўлмаган мурожаатлар бўйича тадбиркорларга тегишли тушунтиришлар берилди.