Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 95 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҚЎШТЕПА ТУМАНИДА 50 НАФАР БОЛАЖОНЛАРНИНГ СУННАТ ТЎЙЛАРИ ЎТКАЗИБ БЕРИЛДИ

×

 2024-06-01 16:50:55    346

PDF юклаш
Чоп этиш


 

1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан Қўштепа тумани ҳокимлиги ва “Марғилон саҳовати”нинг ташаббусига кўра маҳалла фуқаролар йиғинларида истиқомат қилаётган 50 нафар боқувчисини йўқотган ва кам таъминланган оилалар фарзандларининг суннат тўйлари ўтказилди.

Туман марказидаги мухташам “Rayhon” тантаналар саройида ўтказилган тадбирда сектор раҳбарлари, “Марғилон саҳовати” жамоаси, тўй болаларнинг оила аъзолари ва яқинлари, шунингдек, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.

Тантанада сўз олган туман ҳокими А.Абдуллаев тўй болаларни бугунгидек қувончли кун билан самимий муборакбод этди.

Болажонларнинг суннат тўйлари миллий анъаналаримиз асосида ўтказилгани барчага қувонч ҳадя этди, тўй болалар ва уларнинг ота-оналари қутловлардан мамнун бўлди.

Тантанали тадбирда сўзга чиққанлар томонидан мамлакатимизда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳаётдан рози бўлиб яшашини таъминлаш, жамиятда ўзаро ҳамжиҳатлик, меҳр-оқибат, бағрикенглик ҳамда хайр-саховат муҳитини янада мустаҳкамлаш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилаётгани таъкидланди.

Тўй болаларнинг барчасига хомийлар томонидан тўй сарпоси, уст-бош қилиб берилди. Тантанали тадбир давомида сектор раҳбарлари иштирокида болажонларга велосипедлар ва бошқа эсдалик совғалари топширилди.

Вилоятимизнинг хушовоз санъаткорлари томонидан ижро этилган шўх куй-қўшиқлар даврага ўзгача файз бағишлади.

Миллий анъаналаримиз қадрланган, эзгуликка йўғрилган бу каби хайрли ишлар юртдошларимиз қалбида меҳр-оқибат, саховат, одамийлик, эзгулик фазилатларини, шу билан бирга, уларнинг эртанги кунга бўлган умид ва ишончини мустаҳкамламоқда.


























 

 

 

 





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram