Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 80 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҚЎШТЕПА ТУМАНИДА ПРЕСС-ТУР ВА МАТБУОТ АНЖУМАНИ ЎТКАЗИЛДИ

×

 2024-05-31 14:53:24    161

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати томонидан навбатдаги пресс-тур ташкил этилди. Унда оммавий ахборот воситалари ходимлари ҳамда блогерлар қатнашди.

Иштирокчилар пресс-тур давомида “Қумтепа” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида ўз фаолиятни бошлаган “Раъно Нигора бахти” МЧЖ қошида Давлат-хусусий шерикчилиги асосида ташкил этилган “Нур” номли болалар боғчасининг очилиш маросимида қатнашдилар.

Боғчанинг машғулот хоналари зарур мебель ва кўргазмали ўқув анжомлари билан жиҳозланган. 3 та гуруҳ фаолияти йўлга қўйилган бўлиб, уларга 100 нафар болажонлар жалб қилинган ва 15 та ишчи ўрни яратилган.

Шундан сўнг тадбир иштирокчилари “Қумтепа” маҳалласи ҳудудида жойлашган “Раънохон Хомидова” МЧЖ томонидан амалга оширилган хусусий тиббий хизмат кўрсатиш лойиҳалари билан ҳам танишдилар.

Ўз фаолиятни бошлаганига ҳали кўп бўлмаган “Раънохон Хомидова” МЧЖ хусусий тиббий хизмат кўрсатиш маркази 2 миллиард миқдоридаги маблағ ҳисобига қад кўтарган ва барча замонавий медицина ускуналари билан жиҳозланган.

Беморларнинг соғлиғини сақлаш ва туманимиз аҳолисига қулайликлар яратиш мақсадида ташкил этилган марказга малакали шифокорлар жалб қилинган бўлиб, 12 та ишчи ўрни яратилган. Тадбир иштирокчилари ҳам пресс-тур давомида тиббий хизмат кўрсатиш марказидаги шарт-шароитлар билан танишдилар.

Шунингдек, пресс-турдан сўнг “Раънохон Хомидова” МЧЖ хусусий тиббий хизмат кўрсатиш марказида журналист ва блогерлар учун “Қўштепа туманидаги ижтимоий-иқтисодий кўрсатгичлар” мавзусида матбуот анжумани ҳам ташкил этилди.

Матбуот анжумани Қўштепа тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш бўйича биринчи ўринбосари – иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи Ахроржон Юнусов иштирокида бўлиб ўтди. Анжуман давомида иштирокчилар мавзу юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга тегишлича жавоблар олишди.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.


















Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram