Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 9 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҚЎШТЕПА ТУМАН “ИНСОН” ИЖТИМОИЙ ХИЗМАТЛАР МАРКАЗИ ХОДИМЛАРИНИНГ ОНАЛАРИГА ЭҲТИРОМ КЎРСАТИЛДИ

×

 2024-05-30 18:53:26    143

PDF юклаш
Чоп этиш


Қўштепа туманида “Оналарга эҳтиром” фестивали доирасида кенг кўламли маънавий-маърифий тадбирлар давом этмоқда. Маҳаллалар, ташкилот ва муассасаларда ибратли оилалар бекалари, жамият равнақига муносиб ҳисса қўшаётган фарзандлар оналари, оқила опа-сингилларимизга юксак ҳурмат ва эҳтиром кўрсатилмоқда.

Туманимиздаги “Rayyon” тадбирлар мажмуасида Қўштепа туман “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази раҳбарияти ташаббуси билан ўтказилган тадбирга марказ ходимларининг мўътабар оналари таклиф этилди.

Бир пиёла чой устида ташкил этилган тадбирда онахонларга ташаббускорлиги ва интилувчанлиги билан ижтимоий ҳимоя соҳаси ривожига муносиб ҳисса қўшиб келаётган фарзандларни тарбиялаганлари учун миннатдорлик билдирилиб, гулдасталар, эсдалик совғалари улашилди.

Шу куни ходимлар оналарига атаган эзгу тилакларини изҳор этишди, уларни улуғловчи шеърлар ўқишди. Ўз навбатида, мўътабар оналарнинг бу каби эҳтиромдан, эъзоздан кўнгиллари қувончга тўлиб, юртга тинчлик, дастурхонларга тўкинлик тилаб, дуога қўл очишди.




















 





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram