Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 102 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

БЎСТОНЛИК ЁШЛАРНИНГ ҚИЗИҚИШЛАРИ ВА ХОХИШ-ИСТАКЛАРИ РЎЁБГА ЧИҚДИ

×

 2024-05-30 17:25:28    213

PDF юклаш
Чоп этиш



 

Қўштепа туманида "Оғир" тоифадаги ёшларга уларнинг оғирини енгил қилиш мақсадида, бириктирилган раҳбарлар томонидан турли йўналишларда ёрдамлар кўрсатиб келинмоқда.

Жумладан, бугун “Бўстон” маҳалласидаги 26 нафар ёшларга бириктирилган вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Ш.Долимов томонидан учрашувлар ўтказилди.

Ўтказилган учрашувлар ҳамда суҳбатлар натижасига кўра ёрдам сўраган ёшларга уларнинг қизиқишлари ва хохиш-истакларидан келиб чиқиб, мурожаат қилган 4 нафар ёшга мотокультиватор, тикув машинаси, компьютер жамламаси ҳамда электр пайвандлаш ускунаси бириктирилган раҳбар томонидан туман ҳокими А.Абдуллаев иштирокида тақдим қилинди.

Бундан ташқари, ушбу маҳалладаги 6 нафар ёшларга маҳалла еттилиги тавсияси асосида деҳқончилик қилиб қўшимча даромад олишлари учун ер майдони ҳам ажратиб берилди.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram