Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 243 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҚЎШТЕПАДА “ОНАЛАРГА ЭҲТИРОМ” ФЕСТИВАЛИНИНГ ТУМАН БОСҚИЧИ ЎТКАЗИЛДИ ВА ҒОЛИБЛАР ТАҚДИРЛАНДИ

×

 2024-05-29 12:23:01    147

PDF юклаш
Чоп этиш


 

Бугун Қўштепа туманидаги “Райҳон” тантаналар мажмаусида вилоятимизда тўртинчи бор ўтказилаётган “Оналарга эҳтиром” фестивалининг туман босқичи якунларига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

200 нафарга яқин онахонларни, жамоатчилик вакилларини ўзида жамлаган тадбирда туман ҳокими Анваржон Абдуллаев ва туман секторлари раҳбарлари иштирок этди.

Байрам тадбирини туман ҳокими Анваржон Абдуллаев очиб берди. Сектор раҳбарлари иштирокида фестивал доирасида ўтган танловлар ғолибларига ва фаол иштирокчиларга ташкилотчиларнинг ташакурномалари, эсдалик совғалари топширилди. Шунингдек, Озодахон Тошматовага “Мўътабар аёл” кўкрак нишони ҳам топширилди.

Тадбирда сўз олганлар томонидан фестивал доирасида барча маҳалла ва масканларда, меҳнат жамоаларида маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилиб, мўтабар зотларга юксак иззат-икром кўрсатилаётганига эътибор қаратилди.

Тўкин дастурхон атрофида жам бўлган мунис ва мўътабар онажонлар бундай эзгу ташаббус ва эътибордан мамнун эканликларини билдириб, бугунгидек тинч ва осойишта кунлар бардавом бўлишини тилаб дуога қўл очдилар.

Байрам дастури давомида туманимиз хушовоз хонандалари томонидан мўътабар онахонларга бағишланиб, янграган куй-қўшиқлар, гўзал рақслар дилларга янада кўтаринкилик бағишлади.


























Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram