Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 102 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҚЎШТЕПА ТУМАНИДА ПИЛЛА ТЕРИМИ АВЖИДА

×

 2024-05-27 09:49:44    198

PDF юклаш
Чоп этиш


Жорий мавсумда Қўштепа туманида фермер хўжаликлари хамда касаначилар томонидан 2 минг 423 қути ипак қурти парвариш қилиниб, 145 тоннадан зиёд кумуш тола йиғиб олиш режалаштирилган.

Ипак қурти парвариши учун туманда 2 минг 200 дан ортиқ ипак қурти боқувчи оилалар ҳамда 392 дан зиёд фермер хўжаликлари билан ички шартномалар тузилган.

- Ипак қурти боқувчи оилаларнинг етиштирган чилги ҳосиллари кўзланган даражада тош босмоқда. Режани ортиғи билан бажарганларни эсдалик совғалари билан тақдирлаб халол меҳнатлари учун ташаккуримизни билдирмоқдамиз, - дейди туман ҳокими ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи М.Юлдашева.

Туман пиллакорларининг шижоати баланд. Қабул масканларида етиштирилган мўл пилла ҳосилини йиғиштириб олиш, сифати бузилмасидан пиллани қабул қилиш масканларига топшириш ва қуритиш ишлари қизғин олиб борилмоқда. 145 тонналик “кумуш тола” хирмонини яратиш борасидаги барча тадбирлар изчиллик билан давом эттириляпти.






 





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram