Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 101 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ИЛК ДАДИЛ ҚАДАМИНГИЗ ҚУТЛУҒ ВА МУБОРАК БЎЛСИН!

×

 2024-05-25 11:37:36    259

PDF юклаш
Чоп этиш


Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги Қўштепа тумани ихтисослаштирилган мактабда ўтказилган “Сўнгги қўнғироқ”  тадбирида туман прокурори А.Худойберганов иштирок этди. Тадбирда туман прокурори битирувчиларни ушбу ҳаяжонли ва тарихий лаҳзалар билан қутлаб, Давлатимиз раҳбари Ш.Мирзиёевнинг умумий ўрта таълим мактабларининг битирувчиларига йўллаган табригини ўқиб эшиттирди.

Байрам тадбирида фидоий устозлар ва намунали хулқи ва одоби билан тенгдошларига ўрнак бўлган ўқувчилар туман прокурорининг Ташаккурномалари ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Шунингдек, ўқувчилар томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар янгради. Тантанада ота-оналар, меҳмонлар битирувчиларни табриклаб, уларга таълим–тарбия берган устозларга миннатдорчиликларини билдирдилар.

Тумандаги барча умумтаълим мактабларида “Сўнги қўнғироқ” тадбирлари ана шундай байромана тарзда нишонланди.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram