Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 237 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҲАЯЖОНЛИ “СЎНГГИ ҚЎНҒИРОҚ” ЖАРАНГИ ЎҚУВЧИ-ЁШЛАРИМИЗНИ ЯНГИ МАРРАЛАР САРИ ЧОРЛАЙДИ (ФОТО)

×

 2024-05-25 10:26:50    247

PDF юклаш
Чоп этиш


 

Бугун эрта тонгданоқ Қўштепа туманидаги барча мактаблар ўзгача файз ва тароватга тўлди. Байрам руҳи ила безатилган таълим даргоҳларига ўқувчи-ёшлар, ота-оналар, устоз муаллимлар ва кенг жамоатчилик вакиллари “Сўнгги қўнғироқ” тадбирини ўтказиш учун тўпланишди.

“Қийқи” маҳалласидаги 11-умумтаълим мактабида ташкил этилган сўнгги қўнғироқ тадбирида мактаб битирувчилари катта ҳаётга кузатилди.

Тадбирни туман ҳокими Анваржон Абдуллаев очиб, Президентимизнинг битирувчиларга йўллаган табригини ўқиб эшиттирди.

2023-2024 ўқув йили давомида ўз касбига садоқат билан хизмат қилган фидоий устозлар ҳамда билими, намунали хулқи ва одоби билан тенгдошларига ўрнак бўлган ўқувчилар туман ҳокимининг Ташаккурномалари ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Тадбирда иштирок этган Фарғона политехника институти  биринчи проректори Шерзод Дехканов ҳам йиғилганларни ушбу ҳаяжонли ва тарихий лаҳзалар билан қутлаб, мактаб кутубхонасига бадиий китоблар совға қилди.

Тадбир давомида ўқувчилар томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар янгради. Тантанада ота-оналар, меҳмонлар битирувчиларни табриклаб, уларга таълим-тарбия берган устозларга миннатдорчиликларини билдирдилар.

Тумандаги барча умумтаълим мактабларида “Сўнги қўнғироқ” тадбирлари ана шундай байромана тарзда нишонланди.






















Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram