Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҚЎШТЕПА ТУМАНИ ПРОКУРОРИНИНГ ТАШАББУСИ БИЛАН “БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ” МЕҲНАТ ЯРМАРКАСИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
2024-05-24 14:50:12 200
Аҳоли турмуш тарзини яхшилаш ва ишлаш истагида бўлган “Аёллар дафтари” ҳамда “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшлар бандлигини таъминлаш, уларни касбга ўқитиш, тадбиркорлик фаолиятларини йўлга қўйиш, шунингдек, меҳнатга лаёқатли ишсиз шу жумладан ташқи меҳнат миграциясидан қайтганлар бандлигини таъминлаш мақсадида Катта Бешкапа маҳалласида жойлашган Бешкапа оила шифокорлик пункти ҳовлисида Қўштепа тумани прокурори А.Худойбергановнинг ташаббуси билан “Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси” ўтказилди.
Тадбирда туман ҳокими А.Абдуллаев ва туман прокурори А.Худойбергановлар ҳам иштирок этишди.
Мазкур меҳнат ярмаркасида тумандаги 28 та корхона ташкилот ҳамда хусусий корхоналар ва тадбиркорлар 150 та мавжуд бўш (вакант) ҳамда квота иш ўринлари, шунингдек ишлаб чиқарилган маҳсулотларидан намуналар билан қатнашдилар.
Меҳнат ярмаркасига маҳалла фуқаролар йиғинларидан 41 нафар ишсиз ишлаш истагида бўлган хотин-қизлар ва ёшлар ҳамда ишсиз фуқаролар жалб этилди.
Ярмарка иштирокчиларининг 15 нафарига касб-ҳунар марказларига ҳамда 12 нафар фуқарога ишга жойлашиш учун йўлланмалар берилди. 3 нафар мигрантларга ўз тадбиркорлигини ривожлантириш мақсадида имтиёзли кредит олиш учун тавсия берилди. Марказ бўлими мутахассислари томонидан эса 11 нафар фуқароларга меҳнат муносабатларига оид ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.