Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 241 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

КАТТА БЕШКАПА МАҲАЛЛАСИДА ТИББИЙ КЎРИК ЎТКАЗИЛДИ

×

 2024-05-24 14:17:25    71

PDF юклаш
Чоп этиш



Қўштепа тумани прокуратурасининг ташаббуси билан 2-сектор ҳудудидаги Катта Бешкапа маҳалласида ҳудудида жойлашган Бешкапа оила шифокорлик пунктида туман ҳокимлиги, туман прокуратураси ва тиббиёт бирлашмаси ҳамкорлигида ташкил этилган тиббий кўрикда оналик болалик, туғиш ёшидаги аёллар ҳамда туман аҳолиси чуқурлаштирилган тиббий кўрик текширувларидан ўтказилди.

Тадбирда туман ҳокими А.Абдуллаев ва туман прокурори А.Худойбергановлар ҳам иштирок этишди.

Чуқурлаштирилган тиббий кўрик текширувида ҳудуддаги 428 нафар фуқаролар иштирок этдилар.  Шундан 101 нафар 18 ёшгача болалар, 81 нафар туғиш ёшидаги аёллар ҳамда 246 нафар катта ёшдаги аҳоли вакиллари қатнашди.

Скрининг текширувига туман мутахассисларидан гинеколог, мамолог, кардиолог, эндокринолог, невропатологи, ортопед, пулманолог, гематолог ва УТТва ЭКГ жалб этилди.

Чуқурлаштирилган тиббий кўрик текшируви натижаларига кўра 101 нафар 18 ёшгача бўлган болалардан 6 нафарида бирламчи касалликлар аниқланди. Уларга мутахассислар томонидан амбулатор даво тайинланиб ҳудудий оила шифокори назоратига қўйилди.

81 нафар туғиш ёшидаги аёллар ўртасида ўтказилган скирининг текшируви натижаларига кўра 31 нафарида ЭГК (экстрагенитал) касалликлар аниқланиб худудий оила шифокорлари назоратига қўйилди ҳамда амбулатор даво тайинланди.

246 нафар катта ёшдаги аҳоли вакиллари ўртасида ўтказилган чуқурлаштирилган тиббий кўрик текшируви натижаларига кўра 32 нафар фуқароларда иккиламчи юрак қон томир касалликлари ҳамда 6 нафар фуқароларда иккиламчи эндокринологик касалликлар аниқланиб, вилоят мутахассислари томонидан амбулатор муолажалар ёзилди ва ҳудудий бирламчи тиббиёт муассасалари оила шифокорлари томонидан назоратга олинди.









 





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram