Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҲОКИМ ОЛИМПИAДAСИ ҒОЛИБЛAРИ МУНОСИБ ТAҚДИРЛAНДИ
2024-05-23 13:56:32 216
Қўштепа туман Ихтисослаштирилган мактабида тумандаги мавжуд умумтаълим мактабларининг 4-6 синфларида таълим олаётган ўқувчилар ўртасида математика, инглиз тили ҳамда табиий фанлардан "Ҳоким олимпиадаси" ўтказилди.
Олимпиаданинг якуний тақдирлаш маросимида туман ҳокими Анваржон Абуллаев ва сектор раҳбарлари, туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими масъуллари, шунингдек мутасадди ташкилот ходимлари ва ўқитувчилар иштирок этишди.
"Ҳоким олимпиадаси"ни ўтказишдан кўзланган мақсад: иқтидорли ўқувчиларни саралаш, уларни фанга тўғри йўналтириш, маҳаллий ва халқаро олимпиадалардаги иштирокларини юзага чиқаришдан иборатдир.
252 нафар ўқувчи ёшлар иштирок этган олимпиада якунида 4-синф ўқувчилари ўртасида:
1-ўринни тумандаги 35-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиси Сайидазиз Ёқубов;
2-ўринни 11-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиси Маржонахон Рашидова;
3-ўринни 8-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиси Рустамжон Тожибоевлар қўлга киритишди.
6-синф ўқувчилари ўртасида эса:
1-ўринни 9-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиси Гавҳаршод Холмусаева;
2-ўринни 5-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиси Дилдора Неъматова;
3-ўринни 5-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиси Мадинахон Салимовалар қўлга киритишди.
Ғолибларга туман ҳокимлигининг 1-2-3 даражали диплом ва ташаккурномалари ҳамда қимматбаҳо совғалари топширилди.
Шунингдек, ғолиб ўқувчиларнинг устозларига ҳам ташаккурнома ва эсдалик совғалари тақдим этилди.