Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 34 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҲОКИМ ЁРДАМЧИЛАРИ ФАОЛИЯТИДАН

×

 2024-05-23 11:03:26    211

PDF юклаш
Чоп этиш



Қўштепа туманида тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш, бир сўз билан айтганда “Маҳаллабай” ишлаш тизимини янги босқичга олиб чиқиш мақсадида жорий этилган “ҳоким ёрдамчи”лари ўз маҳалласида фаоллик билан ишларни давом эттирмоқда.

Жумладан, “Шомирза” маҳалласида яшовчи С.Эшонқуловга ҳоким ёрдамчисининг тавсиясига кўра имтиёзли кредит ажратилиб, шлакоблок ишлаб чиқариш дастгохи олиб берилди ва маҳалладаги 4 нафар ишсиз ёшларнинг бандлиги таъминланди.

Шунингдек, “Сармозор” маҳалласидаги “Water xayot malxam” МЧЖ раҳбари Ф.Назаров эса бугунги кунда ўзи яшаб турган уйида 5 нафардан зиёд йигит-қизларни бандлигини таъминлаб, турли хил ичимликларни тайёрлаш бизнесини йўлга қўйган. Қолаверса йил якунига қадар янги лойиҳани ишга туширишни режалаштирмоқда.

“Қувурбоши” маҳалласида яшовчи Ф.Тоштемиров ҳоким ёрдамчисининг тавсияси билан хонадонида иссиқхона ташкил қилиб томорқадан унумли фойдаланиб келмоқда.

“Баланд масжид” маҳалласида истиқомат қилувчи О.Юсупов ҳам ҳоким ёрдамчисининг тавсиясига кўра 15 миллион сўм кредит маблағи олиб, травентин ишлаб чиқаришни йўлга қўйган.

“Солижонобод” маҳалласида тадбиркорлик қилиш истагини билдирган О.Абдумажидовга имтиёзли кредит ажратилиб, ёғочни қайта ишлаш ускунаси олиб берилди. Натижада фуқаронинг бандлиги таъминланди.










Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram