Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
2024-ЙИЛ 15-МАЙ КУНИ 13:00 ГАЧА ТОПШИРИЛГАН АРИЗАЛАРНИ КЎРИБ ЧИҚИШ ЖАРАЁНИДА ДАСТУР ТОМОНИДАН УЙ-ЖОЙ СОТИБ ОЛИШДА ДАВЛАТ СУБСИДИЯСИНИ АЖРАТИЛИШИ БЎЙИЧА ЛИМИТ ЯКУНЛАНГАНЛИГИНИ МАЪЛУМ ҚИЛАМИЗ
2024-05-23 10:28:15 245
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020-йил 25-март кунги “Уй-жой сотиб олиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 182-сонли қарори асосида, хозирги кунда бирламчи (янги) уй-жойларни “Давлат субсидияси” иштирокида сотиб олиш тизими жорий қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 30-апрел кунги 70-сонли Фармонига асосан 2024-йилда Фарғона вилоятига уй-жой сотиб олишда субсидия ажратилиш бўйича 1720 та квота ажратилган ҳамда аризалар бериш муддати 2024 йил 15-май кунидан 1-ноябр кунига қадар этиб белгиланган.
2024-йил 15-май куни 13:00 гача топширилган аризаларни кўриб чиқиш жараёнида дастур томонидан уй-жой сотиб олишда давлат субсидиясини ажратилиши бўйича лимит якунланганлигини маълум қилди. Натижада, белгиланган тартибда лимитдан фойдаланиш қайта текшириб чиқилиб, ҳақиқатда якунланганлиги маълум бўлди.
“Низом”ни 40-бандига асосан, тизим томонидан автоматик ариза олиш тўхтатилганлигини инобатга олиб, “қўшимча лимит ажратилгунга қадар аризалар қабул қилиниши вақтинчалик тўхтатилиб турилиши мумкин”лигини маълум қиламиз.
Қўштепа тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари, Уй-жой сотиб олиш ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструксия қилиш учун субсидия тўланадиган талабгорларни танлаш бўйича комиссия.