Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ТУМАН ҲОКИМИ ҚУРИЛИШ ЖАРАЁНИ БИЛАН ТАНИШДИ
2024-05-22 13:06:53 193
Фарғона вилояти ҳокими Х.Бозоров Қўштепа тумани Халқобод маҳалласи Қоражийда кўчасида яшовчи Одилжон Парпиевларнинг хонадонида бўлиб, ушбу оилаларни ижтимоий ва молиявий қўллаб-қувватлаш юзасидан берган кўрсатмасига асосан туман ҳокимининг ташаббуси билан хомийлик асосида уларга уй-жой қуриб берилмоқда.
Бугун туман ҳокими А.Абдуллаев ушбу оилаларда бўлиб, қурилиш жараёни билан танишди.
Туман раҳбари томонидан масъулларга қурилиш ишларини сифатли ҳамда белгиланган талаблар асосида бажарилишини таъминлаш юзасидан кўрсатмалар берилди ҳамда қурилиш ишлари назоратга олинди.