Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
АСОСИЙ МАҚСАД - АҲОЛИ МУАММОЛАРИГА ЕЧИМ ТОПИШ ВА ХАЛҚНИ РОЗИ ҚИЛИШ
2024-05-20 18:27:50 294
Қўштепа туманида бўлиб турган Республика ишчи гуруҳи аъзолари ҳудудларда бўлиб, маҳаллалар аҳолисининг муаммоларини ўрганиб, уларга тезкор ва ижобий ечим топишда яқиндан ёрдам бермоқдалар.
Жумладан, ишчи гуруҳи аъзолари томонидан “Кичикбешкапа” маҳалласининг 0,4 км ички йўллари шағаллаштирилди ва натижада Субхидам кўчасида истиқомат қилувчи 50 та хонадоннинг муаммоси ҳал этилди.
Шунингдек, “Баландмасжид” ва “Кўприкбоши” маҳалласида ҳам аҳолининг йўл билан боғлиқ муаммолари ҳал этилди.
“Лангар” маҳалласида яшовчи аҳолининг мурожаатига кўра эса Мардлик кўчасидаги ичимлик суви тармоғидаги носозликлар бартараф этилиб, 140 та хонадоннинг ичимлик суви муаммоси ижобий ечим топди.
“Солижонобод” маҳалласи, Юксалиш кўчасида яшовчи фуқаро М.Холматованинг мурожаати ҳам ижобий ҳал этилиб, электр таъминотидаги носозликлар бартараф этилди.