Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 171 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ТУМАН ҲОКИМИ ҲУДУДЛАРДА

×

 2024-05-17 19:51:11    177

PDF юклаш
Чоп этиш


 

Қўштепа тумани ҳокими А.Абдуллаев туманда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган ишлар билан танишиш мақсадида бугун ҳудудларда бўлди.

Туман раҳбари "Бахти Йўлдош Охун" ММТП ҳудудидаги "Ал-Муртазо Мумтоз", "Фар Шаҳартепа Шомирза" ММТП ҳудудидаги "Мохинур Сарвиноз" фермер хўжаликларининг дала майдонларида жорий йил ҳосили учун етиштирилаётган пахта майдонларида олиб борилаётган агротехник тадбирларнинг бажарилиши билан танишди.

Туман ҳокими томонидан фермер хўжалиги раҳбарларига ғўза парваришидаги агротехник тадбирларни белгиланган муддатларда бажарилишини таъминлаш юзасидан кўрсатмалар берилди.

Шунингдек туман раҳбари "Бахт Пахтакор Гармдон" ММТП ҳудудида фаолият кўрсатиб келаётган фермер хўжаликлари раҳбарлари билан учрашиб ҳудудда 2024 йил ҳосили учун етиштирилаётган ғалла ва ғўза майдонларида олиб борилаётган агротехник тадбирларнинг бажарилиши юзасидан дала шароитида суҳбатлашди.

Туман ҳокими томонидан ғалла ва ғўза майдонларида олиб борилаётган агротехник тадбирларнинг бажарилишини таъминлаш ҳамда хашоротларга қарши қурашиш ишларини тизимли ташкил этиш бўйича масъулларга кўрсатмалар берилди.









Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram